Гепатит в с узбек тилида

ЎТКИР ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В НИ ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ..
(Буюртма)
1. Таърифи
Ўткир Вирусли гепатит В – парентерал йўл орқали юқувчи гепатит бўлиб, қонда вирус циркуляцияси, клиник оғир кечиш ва ўлим билан якунланиш эҳтимоли мавжудлиги ҳамда сурункали шаклга ўтиши билан таърифланади.
Касаллик эпидемиологияси тергови;
парентерал аралашувлар
Жинсий йўл
Вертикал йўл
Касаллик анамнези;
Секин-аста бошланиши
Сариқлик олди даврида бўғимларда оғриқ, аллергик тошмалар
Касаллик асосий белгилари;
ҳолсизлик;
иситма;
— кўнгил айнаш;
— қусиш;
— бош оғриғи;
— ўнг қовурға равоғи остида оғриқ;
склера ва терини сариқ рангга бўялиши
Сариқлик пайдо бўлгандан кейин аҳвол ёмонлашуви
— жигар ва талоқ катталашиши;
— нажас рангсизланиши ва пешоб рангининг тўқлашиши.
ХКТ-10 мувофиқ рақами.
В16. Вурусли гепатит В
В16.0. Ўткир вирусли гепатит В дельта агент билан (коинфекция) жигар комаси билан
В16.1. Ўткир вирусли гепатит В дельта агент билан (коинфекция) жигар комасисиз
В16.2. Ўткир вирусли гепатит В дельта агентсиз ва жигар комаси билан
В16.9. Ўткир вирусли гепатит В дельта агентсиз, жигар комасисиз
Касалларни саралаш
Баённома дастурига кўра даволаш ташҳис қўйилгандан кейин бошланиб, турли сабабли иммунтанқис ҳолатдаги, преморбид фони ёмон болалар, ҳомиладорлар махсус эътиборда бўлиши керак.
Классификация
Клиник шакли бўйича:
Манифест:
Сариқ шакли
Сариқ холестатик компонент билан кечувчи шакли,
Холестатик шакли
Сариқсиз шакли
Яширин:
Субклиник шакли
Иннапарант шакли
Касаллик оғирлигига кўра
Енгил
Ўрта оғир
Оғир
фульминант
Касаллик кечишига кўра
ўткир
узоқ чўзилган
сурункали
Асоратлари
Жигар энцефалопатияси
ДВС синндром
Гепаторенал синдром
Ўт ажратиш йўллари яллиғланиш ва дисфункцияга ҳос ўзгаришлар Интиҳо
Тузалиш
Сурункали гепатит В
Жигар циррози
Гепатоцеллюляр карцинома
Ўкир вирусли гепатит В этиологик ташҳис мезонлари (маркёрлари)
HbsAG
Anti-HBcIgM
HbeAg
Anti Hbe
ПЦР усули билан ВГВ вирус ДНК сини аниқлаш
Қонда анти-HBс IgG мавжудлиги ушбу касаллик билан касалланиб ўтганидан далолат беради.
Минимал лаборатор текширувлар рўйхати
Умумий қон, пешоб ва нажас таҳлили
Қон биокимёвий таҳлили (АЛТ, АСТ, билирубин, ГГТП, ПТИ, ИФ, кроеатинин, мочевина)
ИФАга қон таҳлили (HBsAg), HBV ДНКга ПЦР Жигар ва ўт пуфаги УТТ
Қиёсий ташҳис
Овқат токсикоинфекцияси. ВГЕ учун суюқ тез-тез бўлувчи нажас ва қусиш ҳос эмас.
Ўткир аппендицит. ВГЕ да оғриқ ўнг ёнбош соҳасида эмас, ўнг қовурға равоғи остида бўлади.
Бошқа вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГС, ВГД, ВГА (1-жадвал).
— Сариқликнинг барча бошқа турлари ёки сариқлик синдроми (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва б.);
— Токсик гепатитлар (дори-дармонга, спиртли ичимликларга боғлиқ, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар фонида);
— Иерсиниоз гепатит – эпид.анамнез, ОИТ зарарланиш синдроми ва ичакдан ташқари токсикоаллергик белгилар бирикмаси, бактериологик ва серологик тасдиқ;
— Юқумли мононуклеоз – чўзилувчан иситма, катарал белгилар, халқум қизариши, ангина, лимфа тугунлар катталашиши, айниқса бўйин орти соҳасида, талоқ катталашиши, периферик қонда атипик мононуклеарларни пайдо бўлиши, Эпштейн-Барр вирусига қарши антитаналар аниқланиши;
— Жигар катталашиши, сариқлик, ва талоқ катталашиши билан кечувчи паразитозлар (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциоллез ва б.) – узоқ вақт мобайнида кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, иштаҳа ёмонлашуви, ҳолсизлик, ланжлик кузатилади.
— Лямблиоз – узоқ вақт мобайнида кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, иштаҳа ёмонлашуви, ҳолсизлик, ланжлик ва терида ўзгаришлар кузатилади.
— Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептоспералар аниқланиши;
— Ошқозон-ичак тракти соматик ва онкологик касалликлари; қон ва лимфа тизими касалликлари (лейкоз, лимфогрануломатоз ва б.);
— Ёғли гепатоз, алкогольга боғлиқ бўлмаган стеатогепатит;
— Жигар аутоиммун касалликлари ва HELLPсиндром;
— Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоят йўқлиги, қайталаниб турувчи сариқлик, камдан-кам ҳолатларда диспептик ва астеновегетатив бузилишлар, боғланмаган билирубин ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрий жигар ферментлари;
Механик сариқлик – узоқ муддатли ҳолсизлик, субфебрил тана ҳарорати, узоқ муддатли сариқлик, тери қичишиши, қоринда оғриқ, Ўт тош касаллигида Ортнер ва Мерфи синдромлари, Курвуазье симптоми, АЛТ кўрсаткичларининг бироз кўтарилиши ёки меъёр даражаси, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилёз, ЭЧТ ошиши.
Госпитализация
Ўткир вирусли гепатит В билан ҳаста беморлар касалхонада ётқизиб даволанади.
Базис даво
Тартиб. Касаллик даврида беморлар аёвчи тартибга риоя қилишлари шарт. Касалликнинг сариқсиз, ҳамда кучсиз интоксикация билан кечувчи шаклларида яримётоқ тартиби буюрилади. Оғир ҳолатларда бутун интоксикация даври мобайнида, одатда сариқлик даврининг биринчи 3-5 кунлигида жиддий ётоқ тартиб белгиланади. Интоксикациянинг йўқолишига қараб бемор ярим ётоқ тартибига ўтказилади.
Парҳез. Вирусли гепатит ўткир даврида Певзнер бўйича 5А парҳез столи буюрилади, кейинчалик бемор 5 парҳез столига ўтказилади.
Патогенетик ва симптоматик даво
1. Инфузион (дезинтоксикацион) даво. Ўткир вирусли гепатитларда асосан интоксикацининг юқори чўққисида чегараланган вақт мобайнида қўлланилада. Бу мақсадда глюкозанинг 5%ли, натрий хлориднинг 0,9%ли, полиион буфер эритмалари ва янтар кислота препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш навбат билан бўлиши лозим. Бунда томчилаб юборишни таъминламоқ муҳим. Ўрта оғир ҳолатларда инфузион даво кунига 1,0-1,5 литрни, оғир ҳолатларда эса кунига 2,0-2,5 литр ва кўпроқни ташкил қилади. Жигар энцефалопатияси кузатилганда Гепа-мерц 10-40 мл в/и томчилаб юборилади. Детоксикация воситаси сифатида энтеросорбентлар ва лактулоза буюрилади.
2. Спазмолитик дори воситалари. Ўт суюқлиги оқимини яхшилаш учун қўлланилади.
3. Ўт ҳайдовчи воситалар. Нажас рангланганда буюрилади, урсодеоксихол кислотаси сақлаган дори воситалари тавсия этилади.
4. Гепатопротекторлар. Таркибида табиий ёки яримсинтетик растаропша ва бошқа ўсимликлар флавоноидларини сақлаган дори воситалари буюрилади.
5. Витаминотерапия. Зарурият бўлганда.
Оғирлик даражасига кўра Вирусли гепатит Е давоси
Профилактика
Специфик профилактика
Барча янги туғилган чақалоқлар миллий эмлаш календарига асосан гепатит В гақарши эмланади.
Номахсус профилактика
Бир марталик тиббий анжомлардан фойдаланиш
Гемодиализдаги беморларда бир марталик фильтларни қўллаш
Кўп маротабалик тиббий анжомлар қўлланилганда стерилизациянинг барча босқичларини қўллаш
Уй шароитида шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, шаҳсий тиш ювгич, устара, маникюр ва педикюр анжомларига эга бўлиш.
Маиший хизмат жойларида маникюр, педикюр ва татуаж анжомлари ҳар бир мижозга алоҳида, мижозлар сонига мос ва йўриқномага асосан дезинфекция қилиниши ёки мижозлар шахсий анжомлари ишлатилиши лозим.
Ҳимояланган жинсий алоқа.
Инъекцион наркотик моддалар қабул қилувчиларни кузатиш ва текшири.
ВГВ ташҳисли беморлар касалликнинг ўткир ва авж олиш даврида юқумли касалликлар бўлимига ётқизиб даволанади.
Турар жойи бўйича ўчоқни эпидемиологик кузатуви.
Сурункали вирусли гепатит В билан ҳаста аёлдан туғилган болаларга ВГВ қарши эмлаш миллий эмлаш календарига асосан биринчи 3-12 соат ичида амалга оширилади.
Барча ҳомиладор аёллар назоратга турган вақтида ёки 32 ҳафталигида HbsAg текширилиши шарт.
Қон олиш ва тайёрлашдаги тадбирлар. Қон топшириш куни донор АЛТ фаоллигига ва HbsAg га қон топширади.

Мусбат таҳлилли қон қисмлари комиссион тарзда яроқсиз деб топилиб, йўқотилади. Қон ёки плазмоферез бир марталик система ва гемаконли пакетларда олинади.
Гемо- ва плазмотрансфузия ўтказишдаги чора-тадбирлар.
Қон, унинг таркибий қисмлари ва қон препаратларини қўллаш стационарнинг қон қуйиш бўйича махсус комиссияси асосига кўра ва Ўзбкистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган кўрсатмаларга асосан амалга оширилади.
Барча ҳомиладор аёллар назоратга турган вақтида ёки 32 ҳафталигида HbsAg текширилиши шарт.
ВГВ ташҳисли беморлар касалликнинг ўткир ва авж олиш даврида юқумли касалликлар бўлимига ётқизиб даволанади.

Jigar sirrozi – bu a’zoda gepatotsitlar, ya’ni jigar hujayralarining o‘rniga biriktiruvchi to‘qima paydo bo‘lishi tufayli uning chandiqlanishi va natijada organizmdagi barcha a’zolar faoliyatining izdan chiqishi bilan kechadigan xastalikdir.
Jigar sirrozi haqida chuqur ma’lumotga ega bo‘lish uchun avvalo bu a’zoning vazifalari haqida bilish zarur. Bu nozik a’zo organizmning markaziy biokimyoviy laboratoriyasi bo‘lib, u qonni tozalovchi filtr vazifasini bajaradi. U organizmda kechadigan barcha moddalar almashinuvlarida faol ishtirok etadi. Bu a’zoning diffuz (tarqoq) jarohatlanishlaridan biri jigar sirrozi kasalligi hisoblanadi.
Jigar sirrozi dunyo bo‘yicha erkaklarda ko‘proq uchrayotgan kasallik bo‘lib, u turli sabablar natijasida rivojlanishi mumkin.
Ushbu og‘ir xastalikning rivojlanishida asosiy omillardan biri sifatida gemokontakt yo‘l bilan (qon orqali) yuqadigan B, C va D virusli gepatitlarni ko‘rsatish zarur. Jigar sirrozi surunkali B, C va D virusli gepatitlarning oxirgi bosqichi sifatida rivojlanadi. Shuning uchun bugungi kungacha virus tabiatli gepatitlar yer yuzida keng tarqalganligi, surunkali kechishga moyilligi va jigar sirrozi hamda uning saratoni kabi asoratlar bilan yakunlanishi mumkinligi bois ular jahon tibbiyotining muhim muammolaridan biri bo‘lib qolmoqda.
Bemor virusli gepatit bilan og‘rigan holda spirtli ichimliklarga ruju qo‘yishi ham ushbu kasallik sabablaridan biri hisoblanadi. Bundan tashqari zaharli kimyoviy moddalar bilan uzoq yillar davomida zaharlanish, gepatotoksik ya’ni, jigarga salbiy ta’sir ko‘rsatadigan dori moddalar ta’sirida jigarning zararlanishi, organizmdagi immunologik o‘zgarishlar bilan kechadigan autoimmun gepatit, moddalar almashinuvining buzilishi, steatoz (gepatoz – jigarning yog‘ qoplashi) va jigarga salbiy ta’sir qiluvchi boshqa omillar ham sirroz rivojlanishiga sabab bo‘lishi mumkin. Yurak yetishmovchiligi natijasida kuzatiladigan jigar sirrozlari ham mavjud. Yana ushbu kasallik kelib chiqishida (kam miqdorda) irsiy moyillik borligi ham ilmiy adabiyotlarda bayon etilgan.
Kasallikka sabab bo‘lgan omillar aniqlanmagan jigar sirrozlari “kriptogen” ya’ni, “sababi noma’lum jigar sirrozlari” deb yuritiladi. Kasallikning rivojlanish mexanizmini quyidagicha tushuntirish mumkin: jigar hujayralari zararlanganda ularning o‘rniga yangilari hosil bo‘ladi. Zararlangan hujayra qayta tiklana olmasa yoki uning o‘rniga yangi hujayralar hosil bo‘lmasa, shu a’zo o‘zidagi jarohatni boshqa sog‘lom hujayralarga tarqalmasligi ya’ni, shu kasal hujayrani boshqa sog‘lom hujayralardan ajratib qo‘yish uchun kollagen tolalar ishlab chiqaradi. Hujayra nobud bo‘lgan bo‘lsa, uning o‘rnini ham kollagen tolalar bilan to‘ldiradi.Bu organizmning o‘zini-o‘zi himoya qilish reaksiyasidir. Lekin bu tolalar vaqt o‘tib borishi bilan sekin-asta biriktiruvchi to‘qimalarga ya’ni, chandiqqa aylana boradi. Chandiqlar qanchalik ko‘p joyni egallasa, mazkur a’zo o‘z vazifalarini bajarishda shunchalik qiynaladi.
Kasallikning klinik belgilariga kelsak, xastalik alomatlari uning qaysi omillar ta’sirida rivojlanganligiga bog‘liq emas. Kasallik belgilari sirrozning bosqichlariga bog‘liq. Shuni ham unutmasligimiz zarurki, 12 foiz hollarda jigar sirrozi belgilarsiz kechishi mumkin. Bu ayniqsa, surunkali alkogolizm aniqlangan kishilarda ko‘proq uchraydi.
Sirrozning dastlabki bosqichida kasallik alomatlari aniq namoyon bo‘lmasligi mumkin. Dardning aynan shu bosqichida kasallik sabablarini bartaraf etish orqali jigarning sog‘lom hujayralarini saqlab qolish va uzoq muddat sog‘lom hayot kechirish mumkin. Qorinning kattalashishi (qorinda suyuqlik – assit yig‘ilishi sababli), ozib ketish, kuchli holsizlik, ta’sirchanlik, kayfiyatning tez o‘zgarishi, ishtahaning kamayishi, burun va milklarning qonashi sirrozning keyingi bosqichlarga o‘tganligidan darak beradi. Jigar sirrozi bilan og‘rigan bemorlar odatda kuchli holsizlanish, ozib ketish, es-hushning o‘zgarishi (e’tiborni jamlash xususiyatining kamayishi, kunduz kunlari ko‘p uxlab, tunda uyquning buzilishi), ishtahaning kamayishi, qorinning shishi hisobiga to‘yib qolish hissi, sariqlik (teri va ko‘z pardasining sarg‘ayishi, peshobning to‘q sariq rangda bo‘lishi), terining qichishishi, qorin sohasida og‘riq kuzatilishi mumkin. Taloqning kattalashishi, oyoqlarda shish paydo bo‘lishi, nafas yo‘llarining yallig‘lanishi kabi bakterial infeksiyalarning tez-tez takrorlanib turishi, ko‘ngil aynishi, qusish, o‘t kislotalarining ta’siri natijasida terining qichishishi kabi o‘ziga xos alomatlar jigar va boshqa a’zolardagi patologik jarayonning rivojlanishda davom etayotganligini bildiradi.
Kasallikning asoratlariga keladigan bo‘lsak, sirrozda jigar komasi(bir necha soatdan bir necha kungacha davom etadigan behushlik) va qizilo‘ngachning kengaygan vena tomirlaridan qon ketishi o‘lim holatlarining asosiy sabablaridan hisoblanadi. Ayrim hollarda jigar sirrozi bu a’zo saratoniga o‘tish ehtimoli yuqori.
Sirroz so‘zi grek tilida “kirros” – “malla, qizg‘ish, sariq” degan ma’nolarni anglatadi. Bu iborani fanga R.Laennek kiritgan. Bunda jigar tuzilishida o‘ziga xos o‘zgarishlar kuzatiladi ya’ni, jigar qattiq, g‘adir-budur, sariq rangdagi ko‘rinishda bo‘ladi. Sirroz – tarqoq jarayon bo‘lib, jigar hujayralari – gepatotsitlarning nobud bo‘lishi natijasida paydo bo‘ladi. Nekrozga uchragan jigar hujayralari dastlab to‘liq tiklanishi mumkin. Lekin sirrozning keyingi bosqichlarida buning aksi kuzatiladi.
Jigar sirroziga tashxis qo‘yishda laboratoriya tahlillari va instrumental tekshiruvlar o‘tkaziladi. Qonning umumiy klinik, biokimyoviy tahlillari ham shular jumlasiga kiradi. Instrumental tekshiruvlardan ultratovush tekshiruvi muhim ahamiyatga ega. Chunki, bu usul orqali jigarning kattaligi, qirralari va yuzasi, to‘qima tuzilishi kabi xususiyatlari o‘rganiladi. Bu usulda steatoz va surunkali gepatit kabi sirrozga sabab bo‘ladigan kasalliklarni o‘z vaqtida aniqlash mumkin.
Shuni alohida ta’kidlash zarurki, bugungi kunda gepatologiyadagi eng yangi tekshiruv usullaridan biri – bu jigarni fibroskanda tekshirishdir.
Bugungi kunda har qanday holatda ham jigar sirroziga tashxis qo‘yishda dunyo miqyosida jigar biopsiyasi (jigar to‘qimasidan namuna olinib, bu xastalikka xos bo‘lgan o‘zgarishlar mikroskopda tekshiriladi).
Jigar sirrozini zamonaviy davolash quyidagi tamoyillar asosida olib boriladi: etiologik (kasallik sababini bartaraf etish yoki kamaytirish), patologik jarayonni rivojlanishini ta’minlaydigan omillarga ta’sir qilish, jigar vazifalarining o‘zgarishi bilan bog‘liq ravishda yuzaga kelgan jarayonlarni korreksiya qilish, og‘riqli belgilarning darajasini kamaytirish va asoratlarini davolash hamda oldini olishdan iborat. Yuqorida ta’kidlab o‘tganimizdek, mazkur kasallikda organizmning boshqa a’zolarida ham o‘zgarishlar bo‘lishini e’tiborga olgan holda kompleks davo choralari amalga oshiriladi.
Bu dard bilan og‘rigan bemorlar doimo shifokorlar nazoratida bo‘lishlari zarur. Shuningdek, ular parhezga qa’tiy amal qilishlari kerak.Ushbu xastalikda parhez ovqatlar (5-stol) tavsiya qilinadi. Ya’ni, achchiq, sho‘r, qovurilgan va qiyin hazm bo‘ladigan ovqatlarni iste’mol qilish ta’qiqlanadi. Spirtli ichimliklar ichish umuman man etiladi. Chunki, spirt jigar hujayralaridagi tiklanish jarayoniga salbiy ta’sir ko‘rsatadi va patologik jarayonning yanada chuqurlashishiga sabab bo‘ladi.
Jigar to‘qimasida shakllangan chandiq hujayralarni davolashdan ko‘ra, kasallikning oldini olgan afzal. Har bir inson o‘z sog‘ligi haqida o‘zi qayg‘urishi zarur. B gepatitga qarshi emlanish kabi tadbirlar jigar sirrozi rivojlanishining oldini oladi.

Читайте также:  Можно ли с гепатитом делать аборт

Источник

Gepatit B kasalligi faqat bemorning biologik materiallari bilan aloqa qilish orqali yuqishi mumkin. Ko’p hollarda infektsiya bemor uchun sezilmay kechadi, shuning uchun kasallik laboratoriya tahlillari natijasida yoki xususiyatli belgilari namoyon bo’lgan paytda aniqlanadi. O’z vaqtida davolangan odamlar gepatit B kasalligidan butkul sog’ayib ketadi va o’zlarida ushbu kasallikka qarshi barqaror immunitet shakllantirishadi.

Gepatit B virusi

Gepatit B nima?

Gepatit B — bu virusli kasallik bo’lib, virus organizmga tushganda hayotiy zarur bo’lgan ichki organlarga salbiy ta’sir ko’rsata boshlaydi. Ushbu kasallik tufayli eng ko’p jigar shikastlanadi, uning shikastlanishi mikro-hujayrali darajada bo’ladi. Gepatit B alomatlarsiz kechishi yoki aniq belgilar bilan namoyon bo’lishi mumkin. Surunkali bosqichiga o’tganda, ushbu virusli infektsiya ko’pincha jigar sirrozi va saratoni rivojlanishiga olib keladi.

Dunyoning barcha mamlakatlarida ko’p yillar davomida ushbu kasallik statistikasi olib borilmoqda, natijalari esa maxsus ommaviy axborot vositalarida e’lon qilinadi:

  • Yangi tug’ilgan chaqaloqlarda aniqlangan o’tkir gepatit B 90% hollarda surunkali bosqichga o’tadi;
  • Normal immunitetli yoshlarda gepatit B ning o’tkir shakli juda kamdan-kam hollarda surunkali bosqichga o’tadi — faqat 1% hollarda;
  • Katta yoshdagi kishilarda aniqlangan o’tkir B guruh gepatitlari 10% hollarda surunkali bosqichga o’tadi.

B guruh gepatitiga qarshi emlash olgan kishilar ushbu kasallik uchun immunitet rivojlantiradilar:

  • Birinchi emlashdan so’ng — bemorlarning 50% ida;
  • Ikkinchi emlashdan so’ng — bemorlarning 75% ida;
  • Uchinchi vaktsinani kiritgandan so’ng — 100% bemorlarda.

Gepatit B kasalligining surunkali shakli bolalarda tashxislanadi:

  • 1 — 5 yoshli bolalarda — 25% -50% hollarda;
  • Tug’ilish davrida infektsiyalangan chaqaloqlarda — 90% hollarda.

Gepatitning B ning turlari

B guruh gepatiti quyidagicha tasniflanadi:

Yashin tezligida. Gepatitning eng tezkor shaklida bemorlarda bir necha soat ichida miya shishishi yuz beradi va bemor komaga tushadi. Ko’p hollarda, bemorlarning hayoti ushbu turdagi gepatit klinik bosqichga o’tganda qisqa muddat ichida fojiali yakun topadi.

Читайте также:  Показатели билирубина при гепатите у кошек

O’tkir. Gepatit B ning o’tkir shaklida bemorlarda ushbu kasallikning bir necha bosqichlari kuzatiladi. Dastlab, asosiy alomatlar namoyon bo’ladi, undan keyin bemorlarning terisi sariq rangga kiradi. Gepatitning B o’tkir shaklining so’nggi bosqichi jigar yetishmovchiligi bilan tavsiflanadi.

Surunkali. Gepatit B virus inson tanasiga kirgandan so’ng 1-6 oy o’tib surunkali bosqichga o’tadi. Ushbu bir necha oy virusning inkubatsiya davri bo’lib, undan so’ng o’ziga xos alomatlar va belgilar paydo bo’la boshaydi.

Gepatit B ning namoyon bo’lishi

Virus bemorning tanasiga kirganidan so’ng, gepatitning inkubatsiya davri boshlanadi, bu o’rtacha 15 dan 90 kun davom etadi, lekin 6 oygacha cho’zilishi mumkin.

Gepatitning o’tkir shakli quyidagicha kechishi mumkin:

  • O’tkirlashish bosqichi;
  • Uzoq muddatli kasallik;
  • Retsidivlar;
  • Kamdan kam hollarda — koma.

Gepatit B nimasi bilan xavfli?

Gepatit B kech bosqichlarda tashxis qo’yilgan bo’lsa yoki kasallik o’z vaqtida davolanmagan bo’lsa, natijasi aniq: jigar sirozzi yoki gepatotsellyulyar saraton.

Bunday toifadagi bemorlar, shuningdek, gepatit B ning boshqa jiddiy oqibatlariga bilan to’qnashishi mumkin:

  • Miokardit (yurak muskullarining yallig’lanishi);
  • Artrit, artroz va boshqa bo’g’im kasalliklari;
  • Qon tomirlari va buyrak kasalliklari va boshqalar.

Bunday asoratlar oqibatida o’limga olib keladigan xavf sezilarli darajada oshadi.

Hozirgi vaqtda davlat darajasida gepatit B ga qarshi majburiy emlashga muhtoj insonlar toifasi ro’yxati tasdiqlangan:

  • Maktab o’quvchilari va talabalar;
  • Bolalar bog’chalari o’quvchilari;
  • Bemorlarning biologik materiallari bilan aloqa qilishlari mumkin bo’lgan sog’liqni saqlash xodimlari;
  • Gemodializga muhtoj bemorlar;
  • Vena ichiga inyeksiyaga muhtoj bemorlar;
  • Ozodlikdan mahrum qilish joylarida hukm o’tayotgan shaxslar;
  • Gepatitning surunkali shaklidan aziyat chekayotgan bemorning olia a’zolari va yaqinlari;
  • Tartibsiz jinsiy aloqa qiladigan odamlar;
  • Bu kasallikning epidemiyasi qayd etilgan aholi punktlariga safarlarni rejalashtirgan sayyohlar.

Gepatit B sabablari

B guruh gepatiti rivojlanishining sababi bu kasallik qo’zg’atuvchisi — virusning inson organizmiga kirishidir. Kasallik ayniqsa bir qator salbiy omillar (alkogol, nikotin, kimyoviy va zaharli moddalar, dorilar) ta’sirida zaiflashgan immunitetli kishilarda ko’p uchraydi. Immunitetga shuningdek boshqa kasalliklar ham ta’sir qiladi, bu tanadagi metabolik buzilishlar, vitamin va minerallarning yetishmasligi tufayli yuz beradi.

Gepatit B bilan og’rigan insonlar ijtimoiy izolyatsiyada bo’lmasligi kerak, chunki bu virus havo-tomchi yo’llari orqali yuqmaydi. Kasal odam bilan aloqada bo’lgan har qanday kishi zarur choralarni va shaxsiy gigiena qoidalariga amal qilishi kerak. Ko’p yillar butun dunyo bo’ylab olib borilgan tadqiqotlar natijasi ma’lumotlariga ko’ra, ushbu kasallikning kechishi bemorning qanday infektsiyalanganligiga, shuningdek, uning yoshiga bog’liq. Agar bemor gepatit B bilan tabiiy yo’l (masalan jinsiy aloqa paytida) orqali zararlangan bo’lsa, bu holatda kasallik surunkali bosqichga o’tishi xavfi yuqori bo’ladi. Gepatitning bu shakli ko’pincha yoshlarda paydo bo’ladi, chunki ular sog’lig’iga jiddiy e’tibor bermaydilar va organizmning tashvishli signallariga javob choralari ko’rmaydilar.

Gepatit B qanday yuqadi?

Gepatit B virusi inson organizmiga faqat bemorning biologik materiallari bilan aloqa qilish orqali kirishi mumkin:

  • Jinsiy yo’l orqali. Gepatit B virusi nafaqat qonda, balki organizmning barcha suyuqliklarida (shu qatorda qin ajralmalari va erkak spermasida) mavjud, shuning uchun himoyalanmagan jinsiy aloqa kasallik yuqishi xavfini oshiradi;
  • So’lak orqali, chuqur o’pishish bilan. Agar kishi tilida kesilgan yoki jarohatlangan sohalar bo’lsa, kishi o’pishganda gepatit B virusini yuqtirib olishi mumkin;
  • Qon orqali. Bu infeksiyaning eng keng tarqalgan yo’llaridan biri hisoblanadi. Ko’p bemorlar gepatit B bilan nosteril shpritslar ishlatish va qon quyish orqali kasallanganlar. Bemorning infektsiyalangan biologik materiali bilan aloqa qilish tegishli sanitariya choralari o’tkazilmaydigan go’zallik salonlarida yuqishi ham mumkin.
  • Tug’ruq jarayonida, agar ona gepatit B tashuvchisi bo’lsa. Bemor ayollarda homiladorlik asoratlarsiz kechishiga qaramay, tug’ruq paytida bola onaning biologik materiallari bilan bevosita aloqada bo’ladi va shuning uchun yuqori ehtimollik bilan kasallanishi mumkin. Ushbu kasallikning rivojlanishining oldini olish uchun gepatit B bilan kasallangan onadan tug’ilgan chaqaloqlar tug’ilgandan so’ng darhol emlanadilar.

Gepatit B virusi agressiv harorat rejimlari, kislotalar va ishqorlar sharoitida yuqori chidamlilikka ega. Virus uzoq vaqt davomida qurib qolgan qonda saqlanishi mumkin, bu esa asbob-uskunalar, ham tibbiy, ham manikyur, ham sartarosh asboblaridir. Shu sababli, har bir inson juda ehtiyotkor bo’lishi va tegishli muassasalarga tashrif buyurganda, xavfsizligi uchun barcha zarur choralarni ko’rishi juda muhimdir.

Gepatit B ning alomatlari va belgilari

Gepatit B bilan og’rigan bemorlarning ko’pchiligida uzoq vaqt bu kasallikning alomatlari kuzatilmaydi. Virusni faqat tibbiy ko’rik yoki homiladorlik uchun ro’yxatga olish uchun zarur bo’lgan laboratoriya qon tahlillari o’tkazilishida aniqlash mumkin. Bunday hollarda maxsus tahlil — «avstraliyalik antigenni» aniqlash uchun qon tahlili amalga oshiriladi.

Inson organizmida rivojlanayotgan gepatit B tashqi belgilarni namoyon qilganda bemorlarda quyidagi alomatlar kuzatilishi mumkin:

  • Ko’ngil aynishi;
  • Bosh aylanishi;
  • Charchoq;
  • Rinit;
  • Tana haroratining ko’tarilishi (odatda harorat 39-40 °C ga yetadi);
  • Yo’tal;
  • Umumiy zaiflik;
  • Burun-halqumdagi og’riq hissi;
  • Kuchli bosh og’riqlari;
  • Teri rangining o’zgarishi (sariqlik);
  • Shilliq qavat, ko’z skleralari, kaftlarning sarg’ayishi;
  • Siydik rangining o’zgarishi (u ko’pira boshlaydi, rangi qora pivo yoki achchiq choy rangiga o’xshaydi);
  • Bo’g’imlardagi og’riq sindromi;
  • Ishtahani yo’qolishi;
  • Axlatning rangi o’zgaradi (rangsizlanadi, oqimtir tus oladi);
  • O’ng qovurg’a ostidagi og’irlik;
  • Varaja.

Gepatit B surunkali bosqichga o’tganda bemorlarda asosiy simptomlarga qo’shimcha ravishda organizmning zaharlanishiga olib keladigan jigar yetishmovchiligi belgilari ham kuzatiladi. Agar kasallikning ushbu bosqichida bemor to’liq davolanmasa, kasallik markaziy asab tizimining zararlanishiga olib keladi.

Gepatit B ga qarshi emlash

Gepatit B bilan kasallanishni oldini olish uchun odamlarga o’z vaqtida vaktsina olish tavsiya etiladi. Maxsus ishlab chiqilgan emlash ma’lum bir harorat sharoitida saqlanishi kerak. B guruhi gepatitiga qarshi emlash faqat mushak ichiga kiritiladi. Emlash paytida inyektsiya teri ostiga yuborilgan bo’lsa, u hisobga olinmaydi va bemorga qayta inyektsiya qilish kerak.

Vaktsinani barcha odamlar olmaydi, chunki ba’zi bir qarshi ko’rsatmalar mavjud. Vaktsinani qo’llash kerak emas:

  • Oziq-ovqatga allergiyasi bo’lgan odamlar (pivo, kvas va tarkibida xamirturush bo’lgan boshqa oziq-ovqat mahsulotlariga);
  • Homilador ayollar;
  • Emizikli onalar;
  • Muddatidan oldin tug’ilgan chaqaloqlar.

Bugungi kunga kelib, gepatit B ga qarshi emlash uchun ikkita sxema mavjud:

  • Standart (0 — 1 oy — 6 oy). Birinchi inyektsiya tanlangan kunda bemorga qilinadi. Bir oydan keyin ikkinchi bor emlash amalga oshiriladi. Uchinchi bor inyektsiya birinchi vaksinaning kiritilishidan 6 oy o’tgach amalga oshiriladi.
  • Alternativ (0 — 1 oy — 2 oy). Birinchi emlash tanlangan kun, ikkinchi marotaba 1 oy o’tgach, uchinchisi esa ikki oydan keyin amalga oshiriladi. Ushbu sxema bo’yicha emlashni amalga oshirilganda revaktsinatsiya dastlabki emlash paytidan boshlab 1 yil o’tgach amalga oshiriladi. Revaktsinatsiya bemorlarning muayyan toifasiga — buyraklar yoki immunitet tizimi bilan bog’liq muammolar bo’lgan kishilarga buyuriladi.

Gepatitga qarshi emlashdan so’ng nojo’ya ta’sirlar yuzaga kelishi mumkin. Ko’pgina hollarda mahalliy ahamiyatga ega bo’lgan organizmning reaktsiyalari kuzatiladi:

  • Vaksinani qo’llash sohasidagi terining qizarishi;
  • Vaksinatsiya joyida kichik o’lchamdagi zichlanish;
  • Harakat paytida yengil noqulaylik;
  • Yengil harorat ko’tarilishi;
  • Donachalar yoki toshma toshishi (qisqa vaqtdan keyin mustaqil ravishda o’tib ketadi);
  • Shamollash belgilari;
  • Mushaklarda yoki bo’g’inlarda og’riq sindromini rivojlanishi.

Vaktsinani kiritishdan oldin, sog’liqni saqlash xodimi vaktsina yaroqlik muddatini tekshirib ko’rishi va bemorning yoshiga to’g’ri keladigan dozani yuborishi kerak. Barcha zamonaviy «Gepatit B» vaktsinalari o’zaro almashtirilsa bo’ladi. Buning natijasida, birinchi inyeksiyadan so’ng keyingi ikki emlash uchun boshqa kompaniya vaktsinalaridan foydalanish mumkin.

Emlash shuningdek profilaktik maqsadlarda bemorni infektsiyalanganligi ehtimoli mavjud bo’lgan hollarda ham amalga oshirilishi mumkin. Gepatit B bilan kasallangan bemorning biologik materiallari bilan har qanday aloqa qilgandan so’ng, vaktsina bilan birga immunoglobulin (bu preparat virusga chidamli tayyor antitanalardan iborat) yuborilishi kerak. Bemorlarning ushbu toifasi alternativ sxema bo’yicha emlanadi: 0 — 1 oy — 2 oy — 1 yil.

Читайте также:  Влияние гепатита с на спермограмму

Gepatit B ni tashxislash

Agar biror kishi gepatit B rivojlanishini ko’rsatadigan alomatlarni aniqlasa yoki ushbu kasallik bilan kasallangan bo’lishi mumkinligiga asos bo’lsa, u darhol tibbiy muassasaga tashrif buyurishi kerak. Qabul vaqtida mutaxassis jigarni palpatsiya yordamida tekshirish va kasallik anamnezini yig’ish bilan birlamchi tashxis qo’yadi. Birlamchi tashxisni tasdiqlash yoki rad etishga qon va siydikning laborator tahlillari yordam beradi.

Barcha shunga o’xshash holatlarda bemorga quyidagilarga yo’llanma beriladi:

  • Klinik va biokimyoviy qon tekshiruvlari (jigar bilan bog’liq muammolarni yuqori bilirubin, AST yoki ALT miqdori ko’rsatishi mumkin);
  • Umumiy siydik tahlili;
  • Gepatit B virusining antigenini aniqlaydigan qon tekshiruvi;
  • IgG va IgM antitanalari uchun qon tahlili.

Ko’pincha, gepatit B kasalligi ehtimoli mavjud bo’lgan bemorlar immunogramma deb ataladigan klinik-laborator tekshiruvdan o’tkaziladi, buning natijasida nafaqat organizmning bu kasallikka qanday munosabatda bo’lishini o’rganish, balki yaqin kelajakda kasallik o’zinin qanday tutishini ham aniqlash ham mumkin. Ushbu yuqumli virusli kasallikning genetik materiallarini aniqlash va replikatsiya tezligini o’rganish uchun shifokor qo’shimcha analiz — PZR ni belgilashi mumkin. Kasallik og’ri kechayotgan bo’lsa, shifokor gepatit B fonida rivojlanayotgan asoratlardan shubha qilsa, bemorlarda jigar biopsiyasi qilinadi. Ushbu tahlil yordamida jigar tuzilishi qanchalik o’zgarganligi va uning hujayralari saratoni mavjudligi aniqlanadi.

Gepatit B ni davolash

O’tkir gepatit B yengil shaklda bo’lsa, bemor uy sharoitida davolanishi mumkin. Birinchidan, tanani detoksikatsiyasini (zaharlardan holi qilish) amalga oshirish kerak, buning uchun ko’p miqdorda toza suvdan foydalaniladi.

Davolovchi shifokor bemorga dorilarni buyuradi, bu infektsiyani yo’q qilishga va jigar faoliyatini tiklashga yordam beradi. Davolanish vaqtida bemorlar yotoqda tartibida bo’lishlari va har qanday jismoniy zo’riqishlarni istisno qilishlari kerak. Majburiy ravishda bemorlar parhezga amal qilishlari kerak, bu orqali jigarni tiklash jarayoni tezroq kechadi.

Ko’pgina bemorlarda o’tkir gepatit B mustaqil ravishda o’tib ketadi, shuning uchun ularga maxsus dori-darmonli davolash kursi buyurilmaydi. Shifokorlar bemorni virusli infektsiyani bartaraf etishga yordam yordam beradigan qo’llab-quvvatlovchi davolashni tavsiya etishlari mumkin. Kasallik rivojlanishida kasalning organizmida qattiq intoksikatsiya kuzatilgan bo’lsa, davolovchi shifokor tomchilatib yuborish usuli bilan tomir ichiga kiritiladigan maxsus eritmalar tayinlaydi. Gemodezli tomchilar orqali toksinlar qondan tezroq chiqarib tashlanadi va bemoningr umumiy sog’ligi yaxshilanadi.

Gepatit B ni surunkali bosqichga o’tishi bilan bemorlarga kompleks davolash buyuriladi:

  • Antivirus ta’sirga ega preparatlar (adefovir, lamevudin va boshqalar);
  • Jigar sklerozining rivojlanishini sekinlashtirishi mumkin bo’lgan preparatlar (interferonlar);
  • Immunomodulyatorlar, bunda bemorning tanasida immunitet reaktsiyalari normallashadi;
  • Gepatoprotektorlar, ularning vazifasi hujayra darajasida jigarning gepatit B virusiga qarshiligini ko’paytirishdan iborat;
  • Maxsus vitamin va mineral komplekslar.

Ushbu toifadagi bemorlarga kuniga ko’p miqdorda suyuqlik ichish tavsiya etiladi, bu orqali detoksikatsiyaga erishiladi.

Surunkali B guruh gepatit rivojlanishning bir necha bosqichlariga mavjud va ular davriy kechadi:

  • Replikatsiya — bu bosqichda virus bemorning tanasida faol ko’payib boradi;
  • Remissiya — bu bosqichda virus o’z DNK sini gepatotsit (jigar hujayrasi) genomiga kiritishni boshlaydi.

Dori-darmonlar bilan davolashdan ijobiy natija olish uchun shifokor asosiy tibbiy tadbirlarni aynan replikatsiya bosqichida amalga oshirishi juda muhim. Kasallikning fazasini to’g’ri aniqlash uchun bemorni laboratoriya tekshiruvlaridan o’tkazish kerak. Qonning serologik tahlillari tufayli mutaxassis surunkali gepatitning rivojlanish bosqichini aniqlik bilan topadi.

Ba’zi hollarda, gepatit B dan muvaffaqiyatli davolangan bemorlarda virusning antigeni ko’p yillar davomida qonda saqlanib qoladi. Bunday toifadagi odamlar ushbu infektsiyaning tashuvchisi bo’lib, ular muntazam ravishda tibbiy ko’rikdan o’tib turishlari kerak.

Gepatit B kasalligi tashxisi qo’yilgan bemorlar uchun kasallikning quyidagi rivojlanishi variantlari mavjud:

  • Kishi kompleks terapiyadan o’tib, virusli infeksiyadan butunlay xalos bo’ladi, bu kasallikka qarshi mustahkam immunitetni qo’lga kiritadi;
  • Bemorda o’tkir gepatit B shakli surunkali bosqichga o’tadi, bu organizm uchun jiddiy asoratlarni keltirib chiqarishi mumkin;
  • Davolanishdan so’ng bemor, o’nlab yillar davomida unga bezovtalik tug’dirmaydigan gepatit B antigenining (HBsAg) tashuvchisi bo’ladi. 20 yilgacha bu virus bemorning qonida klinik ko’rinishlarsiz mavjud bo’lishi mumkin;
  • Tibbiy muassasaga o’z vaqtida murojaat qilmagan bemorlarda jigar sirozi yoki jigar saratoni rivojlanadi, bu shoshilinch jarrohlik aralashuvini talab qiladi. Bemorlarning bunday toifasi uchun o’lim ko’rsatkichi sezilarli darajada oshadi.

Davolash kursini o’tab bo’lganidan so’ng, har bir bemor bir necha yillar mobaynida davolashni o’tagan tibbiy muassasada ro’yxatda turadi. Har qanday asorat yuzaga kelishini istisno qilish uchun bemorlar muntazam profilaktik choralar ko’rishlari, shuningdek parhez va turmush tarziga e’tibor berishlari kerak.

Gepatit B da parhez

Gepatit B jigarga salbiy ta’sir ko’rsatadigan kasallikdir. Infektsiya va yallig’lanish jarayonlari natijasida bu muhim organ hujayraviy darajasida shikastlanadi. Davolash paytida jigar faoliyatini osonlashtirish uchun bemor parhezli oziqlanishga amal qilishi kerak. Mutaxassislar bemorlarga maxsus tayyorlangan parhez dasturini qo’llashni tavsiya qiladi.

Avvalo, kishi kundalik oziq-ovqat ratsionini teng ravishda 5-6 ta qismga ajratishi kerak. Davolanish davomida ko’pincha zararli oziq-ovqat va spirtli ichimliklarni iste’mol qilish bilan birga kechadigan ommaviy bayramlarda ishtirok etish qat’iyan taqiqlanadi. Kechqurun bemor ovqat hazm qilish tizimiga kuchli ta’sir ko’rsatmaydigab yengil ovqatlar qabul qilishi kerak.

Gepatit B bilan kasallangan bemorlar kundalik ratsionidan quyidagi mahsulotlarni chiqarib tashlashlari kerak:

  • Achchiq ovqatlar va ziravorlar;
  • Dudlangan va tuzlangan mahsulotlar;
  • Ko’p miqdorda efir moylari mavjud bo’lgan sabzavotlar;
  • Spirtli va gazlangan ichimliklar;
  • Yaxna ichimliklar va muzqaymoq;
  • Yog’li go’sht va baliq turlari;
  • Suvda suzuvchi parrandalar go’shti;
  • Tarkibida xolesterin yuqori bo’lgan ovqatlar.

Bemorlarga kundalik ratsionga quyidagilarni kiritish tavsiya etiladi:

  • Yormalar, ayniqsa suli yormasi;
  • Sut mahsulotlari;
  • Soya, zaytun va o’simlik moyi;
  • Tovuq tuxumining oqi;
  • Go’sht va baliqning kam yog’li navlari.

Mahsulotlarni bug’da tayyorlash kerak, chunki bunday ishlov berishda mahsulot maksimal foydali moddalarni saqlab qoladi. Kundalik ratsionda 3500 kkal (100 gramm oqsil, 100 gramm yog ‘, 450 gramm uglevod) bo’lishi kerak.

Gepatit B ning asoratlari

Gepatitning og’ir kechishida bemorlarda turli xil asoratlar rivojlanishi mumkin:

  • Miyaning yallig’lanishi;
  • Ko’pgina bemorlarda jigar ensefalopatiyasi kuzatiladi. Bemor bezovtalik, gallyutsinatsiya, qo’rquvni boshdan kechiradi. Vaqt o’tishi bilan asab tizimining vazifalari buziladi, natijada ahvolning yomonlashuvi, uyquning buzilishlari va boshqalar kuzatiladi. Ensefalopatiyaning so’nggi bosqichida bemor komaga tushishi mumkin.
  • Jigar yoki nafas olish yetishmovchiligi;
  • Jigar sirozi yoki gepatotsellyulyar saraton.

Gepatit B bilan bilan og’rigan bemorlarni ushbu kasallikning o’tkir yoki surunkali davrga o’tishiga yo’l qo’ymaslik uchun o’z vaqtida davolanishlari kerak. Kasallikning rivojlanishi bemorlarning o’rtacha umr ko’rish darajasiga bog’liq bo’ladi.

Gepatit B ni profilaktikasi

Gepatit B ni oldini olish uchun oddiy qoidalarga rioya qilish kerak:

  • Kundalik shaxsiy gigiena qoidalariga rioya qiling (ayniqsa, ko’p odamlar bilan, shuningdek, pul va umumiy foydalanish ob’ektlari bilan aloqa qilishdan keyin qo’lingizni yuvish juda muhimdir);
  • Pala-partish jinsiy aloqa qilishdan saqlaning va aloqaga kirganda ushbu kasallik bilan kasallanish xavfini sezilarli darajada kamaytiradigan prezervativlardan foydalaning;
  • Gepatit B ga qarshi o’z vaqtida vaktsina qabul qiling;
  • Manikyur salonlarni, go’zallik salonlariga tashrif buyurganda ishchilar tomonidan sanitariya qoidalariga rioya qilishiga e’tibor bering;
  • Muntazam ravishda rivojlanishning dastlabki bosqichida virusni aniqlashga qodir bo’lgan uchun qon tahlillarini topshirish;
  • Boshqalar qoni yoki boshqa biologik materiallar bilan aloqalar qilmaslik;
  • Sog’lom turmush tarzini saqlash;
  • Spirtli ichimliklar va chekishdan voz kechish;
  • Immunitetni kuchaytirish;
  • Vitamin va mineral komplekslarni qabul qiling;
  • Sport bilan shug’ullaning;
  • Toza havoda sayr qiling;
  • Har kuni iloji bo’lsa xonani shamollating.

Agar biror kishi gepatit B kasaliga chalingan bemor bilan yaqin aloqada bo’lgan bo’lsa, u mutaxassislar kasallik rivojlanishini tezkor oldini olish uchun tibbiy muassasaga murojaat qilishlari kerak:

  • Qonda virusni bloklash xususiyatiga ega maxsus preparatni yuborishadi (immunoglobulin);
  • B guruhi gepatitiga qarshi vaktsinani yuborishadi;
  • Muayyan vaqtdan so’ng ikkinchi emlash maxsus sxema bo’yicha amalga oshiriladi.

Источник